ЮНЕСКО/Польша Республикаси ҳукуматининг муҳандислик соҳасидаги стипендиялар танловини эълон қилади

Картинки по запросу юнескоЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссиясининг 2019 йил 18 мартдаги 067/19-сонли хатига асосан, ЮНЕСКО/Польша Республикаси ҳукуматининг муҳандислик соҳасидаги 2019 йил учун стипендиялар танловини эълон қилганлигини маълум қилмоқчимиз.

Мазкур стипендияларнинг асосий мақсади ривожланаётган мамлакатларда муҳандислик соҳасида илмий изланишлар олиб бораётган ёш мутаҳассисларни қўллаб-қувватлашдир. Танловда танлаб олинган номзодлар Польша Республикасида олти ой давомида қуйидаги соҳалар бўйича ўқиб, малака ошириш имкониятига эга бўладилар:

  • Биотиббиёт мутаҳассислиги;
  • Қурилиш ва транспорт мутаҳассислиги;
  • Тупроқшунослик ва атроф-муҳит;
  • Атроф –муҳит муҳандислиги, кончилик ва энергия;
  • Материалшунослик;
  • Механика муҳандислиги;
  • Социология фанлари.

Танловга ҳужжатлар жорий йилнинг 22 апрель кунига қадар ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия томонидан қабул қилинади.

Маълумот учун: 71 267-05-42, 71 267-05 61 ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия котиби.

Танлов шартлари ва ариза шакллари илова қилинади.  87-03-1078 pdf